Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Красногорск шаҳарчасида (Қизил тоғ) ёшлар иштирокида варрак сайли ўтказилди.
Тадбир аввалида ёшлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали дарахт кўчатларини экишди.
Сайл давомида плоггинг акцияси ҳам ташкиллаштирилиб, «Ёшлар қаноти» фаоллари билан бирга кўнгилли ёшлар ён атрофга ташланган чиқиндиларни йиғишди. Чиқиндилар машиналарда белгиланган жойга олиб борилди. Акция сўнггида қатнашчиларга турли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга етказадиган зарари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Фаол иштирокчиларга партия Марказий Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Табиат қўйнидаги ажойиб тушликдан сўнг «варрак сайли» бошланди. Сайлда асосий мақсад фаол ёшларни партиямиз атрофида бирлаштириш ва улар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш. Тадбирда Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши ёшлари ҳам фаоллик кўрсатишди.