Меҳрибон оналар, азиз опа-сингиллар!

 

Аёл зотига муносиб ҳурмат кўрсатилиши жамиятнинг етуклик даражасини белгиловчи муҳим омиллардан биридир.

Оилада, жамиятда муҳтарама аёлларимизга муносабат тубдан ўзгаряпти. Турли сабаблар билан ҳаётда қийин вазиятга тушиб қолган опа-сингилларимизга имтиёзли уй-жойлар ажратиляпти, касбга тайёрлаш, ишга жойлаштириш масалалари босқичма-босқич ҳал этиляпти.

Хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларни турли тазйиқлардан ҳимоялаш бўйича муҳим қонунлар қабул қилинди.

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида аёлларимизнинг ўрни ва қадри ошяпти. Шу кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аёл ҳокимларимиз кўпаяётгани ҳаммамизни қувонтиряпти.

Аёл бахтли бўлса, жамият ҳам бахтли бўлади.

Меҳрибон оналар, азиз опа-сингиллар, барчангизни Халқаро хотин-қизлар куни, баҳорнинг тароватли илк байрами билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари номидан чин юракдан табриклаймиз.

Қадрингиз ҳар доим баланд бўлсин!


Сизларга чексиз эҳтиром билан,

 

Ўзбекистон ХДП

Марказий Кенгаши раиси                              У.Иноятов

← Рўйхатга қайтиш