Томорқа халқ бойлиги

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Саломат Комилова томонидан ўзи сайланган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг томорқадан фойдаланиши, томорқа орқали даромад топаётган оилалар ва уларнинг фаолиятини ўрганиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашда томорқанинг ўрни хусусида кузатув ишлари олиб борилди.

Хусусан, Қарши шаҳридаги "Араловул", Қарши туманидаги "Кат" ва "Тахтапул" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларнинг томорқалари кўздан кечирилиб, депутатнинг керакли тавсиялари берилди.

Янги кўчатлар ва дарахтлар экилди, томорқасидан самарали фойдаланмаётган фуқароларга маҳалла раиси бошчилигида амалий ишларни олиб бориш чоралари кўрилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш