Сафимиздаги ёшлар лойиҳаси

ЎзХДП Ширин шаҳар кенгаши раиси Н.Акрамова ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенг жалб қилиш мақсадида учрашув ўтказди.
Ширин энергетика коллежида бўлиб ўтган мулоқотда Н.Акрамова ёшларга оид қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида кўплаб маълумотлар берилди.