Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши ҳамда Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинининг бир гуруҳ фаоллари иштирокида мазкур маҳалланинг Зиёбоғ кўчаси 6 уйида истиқомат қилувчи Худойберди ота Баратов ҳолидан хабар олишди.

Анча вақтдан бери унинг ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор эди. Партия фаоллари ва депутатларининг ташаббуси билан отахонга ногиронлик аравачаси топширилди. Қарши шаҳар партия кенгаши раиси ва депутати Рашид Муртазаев ҳамда партия фаоли Бўри Ҳамидовлар томонидан  бу каби хайрли ва эзгу ишлар изчил олиб борилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш