Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ойлиги”ни доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъуллари, “Қумбиз аўил” бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа қонуности ҳужжатлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, имтиёзли уй-жой, кредитлар ажратиш, ОТМларга кириш учун ажратилган имтиёзли квоталар ҳамда ҳомиладор ва ёш болали аёллар учун меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди.