Аҳоли муаммолари ечимида Жамоатчилик қабулхоналарининг ўрни

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида “Аҳолини безовта қилаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда Жамоатчилик қабулхоналарининг ўрни” мавзусида онлайн ўқув ташкил этилди.

Партиянинг барча ҳудудий кенгашлари масъуллари иштирок этган ўқувда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Б.Юсупов сўзга чиқиб, жамоатчилик қабулхоналарини юритиш, хоналарини жиҳозлаш, фуқароларни қабул қилиш ва улар билан мулоқотда бўлиш, муаммоларини ижобий ҳал қилиш ва бошқа тавсиялар ҳақида атрофлича тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, партия томонидан сайловлардан кейин шу кунга қадар Жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, ҳал этилганлари ва ҳал этилмай қолганлари бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш