Ўзбекистон китобхонлар юрти

 

Ҳазорасп туман Ахборот-кутубхона марказида «VI Республика Китобхон хафталиги» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон китобхонлар юрти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган суҳбатда давлатимиз томонидан ёшларнинг китобни мутолаа қилишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳамда таълимга ва спортни ривожлантириш, ёшларни билимли, илмли бўлишларига шароитлар яратилиб берилаётганлиги, ёшларга доир қонунлар, янги конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олишди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ваисов, туман Кенгаши депутати Я.Қутлимуротов, Ҳазорасп тумани Ахборот-кутубхона маркази директори Д.Бабаджанова, туман Кенгаши депутати Ш.Ахмедова ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ишчи-ходимлари ва китобхон ёшлар иштирок этди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш