Еттилик билан ҳамкорликда депутат қабули

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Абдурайимов Эргаш Арифджанович «Маҳалла еттилиги» ва масъуллар билан биргаликда Олмалиқ шаҳридаги «Темур Малик» маҳалласида фуқаролар қабулини ташкил этди.

Қабул жараёнида 20 га яқин хонадон вакилларининг муаммолари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Аксарият масалалар жойида ҳал қилинди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланиб, депутат назоратига олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш