Депутат маҳаллада сайловчилар билан учрашди

 

Депутат халқ вакилидир. У ҳар бир ҳудуд ҳаёти билан яқиндан танишиб, бевосита аҳоли ичида яшаб унинг туриш-турмушидан, ўйлантираётган масалалардан яхши хабардор бўлиши ва халқ орасида иш олиб бориши зарур ҳисобланади. Шу аснода ЎзХДП Хива шаҳар Кенгаши депутати Ленинза Атажанова томонидан “Дўстлик” МФЙда аҳолига қулайлик ва шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтирилди.

Маҳалладаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, қўшничилик одоби, болалар учун нафақа олиш масалалари юзасидан маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда тушунтиришлар бериб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш