Сирдарё вилоятида фахрийлар ва фаоллар билан учрашув
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Фахрийлар кенгаши аъзолари ва фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Унда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, кексаларга тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати ва даражасини ошириш, ёлғиз қолган кексаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу фаолият доирасида партия ташкилотлари ва депутатларининг ўрни хусусида фикрлар билдирилди.
Самимий мулоқотдан сўнг фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.