“Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида давра суҳбати

 

ЎзХДП Шароф Рашидов туман кенгаши раиси Ю.Рахмонқулова “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55 сонли қарор юзасидан Шароф Рашидов тумани болалар билан ишлаш гуруҳи инспектор психологи Д.Жабборов, 30-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил қилди.

“Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларда жиноятчиликка қарши қурашда иммунитет ҳиссини шакллантириш, жиноятчиликнинг оқибати ва жавобгарлиги тўғрисида маълумот берилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган суҳбатда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш