Самарқанд вилоятидаги етакчилар билан мулоқот

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов ҳудудлардаги партия ташкилотлари раислари, фаоллари билан учрашувларини давом эттирмоқда.

Самарқанд вилоят партия кенгашида ўтган навбатдаги мулоқотда амалий ишлар, олдинда турган устувор вазифалар, муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Самимий ва очиқ суҳбатда фаоллар юртимиздаги демократик жараёнларда муносиб қатнашиш, дастурий мақсадларни самарали амалга ошириш, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ечим топадиган масалалар, жойларда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, партиямизнинг ижтимоий-сиёсий позициясини янада мустаҳкамлаш каби вазифалар юзасидан ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Янгича ёндашув билан ишлашга доир ташаббуслар тингланди.

Ўзбекистон ХДП ҳудудий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти, ташкилий, мафкуравий ҳамда тарғибот борасидаги ютуқ ва камчиликларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди. Ҳар бир ташаббус ва ислоҳотлар жамият ҳамда мамлакат тараққиёти учун амалга оширилаётгани тўғрисида фикрлар билдирилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш