Соғлом оила – соғлом жамият асоси

 

Оила – ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Маълумки, 15 май куни жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни сифатида нишонланади.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Яккасарой туманидаги “Қўшбеги” МФЙда 15 май – “Халқаро оила куни”ни муносабати билан “Оилалар мустаҳкамлиги – жамият тараққиётининг гарови” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Унда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида партиямиз депутатлари томонидан мамлакатимизда оила институтини янада ривожлантириш борасидаги қонунчилик ташаббуслари, партиянинг бу борадаги амалий ишлари хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, партиямиз фаоллари мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнида маънавиятни юксалтириш, оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари долзарб аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Тадбирда айни йўналишдаги ишларни янада жонлантириш ва самарали ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Мулоқот партиямиз фаоллари ҳамда маҳалла фаолларининг қизғин суҳбати шаклида савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш