Муаммолар жойида ўрганилмоқда

 

Учтепа туманидаги Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Собиржон Бузиев аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганишга қаратилган сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқароларнинг мурожаат ва саволлари тингланди, 6 та мурожаат шу куннинг ўзида куннинг иккинчи ярмида қаноатлантирилди. Кўтарилган 14 та мурожаат бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Учтепа тумани 21-даҳа, 10-уй, 67-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Абдужаббор Абдугаффоров ҳамда 21-даҳа, 2а-уй, 15-хонадонда яшовчи Турсунов Бебитованинг ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаатлари натижасиз бўлгани, шу масалада амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди ва куннинг иккинчи ярмида уларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш