ЕХҲТ бюроси делегацияси билан мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси вакиллари делегация раҳбари Кеара Касталдо, сайлов бўйича маслаҳатчи Каха Инаишвили билан учрашув ўтказилди.

Партия Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Халқ демократик партиясининг асосий ғоялари, дастурий мақсадлари, давлат ва жамиятни янада демократлаштиришда тутган позицияси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, партия ташкилотлари фаолияти, жорий йилда парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнлари хусусида ҳам сўз борди. Сайлов қонунчилиги ва амалиёти, фаол сиёсий технологиялар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув очиқ, амалий мулоқот руҳида ўтди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш