Фуқаронинг ишлаган кунлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 614,250 минг сўм тўлаб берилди

 

Халқ демократик партияси меҳнатга лаёқатли фуқароларни ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналиши, деб ҳисоблайди.

Жорий йил Ўзбекистон Халқ демократик партияси жамоатчилик қабулхонасига Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Махсумобод” МФЙ Чинор кўчаси яшовчи фуқаро Х.Қодирова томонидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда Х.Қодирова ҳозирда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилганлиги хамда ойлик маоши кам берилганлигини билдириб, ишлаган ойлик маошини тўлиқ олишда амалий ёрдам сўраган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан мурожаат юзасидан Қарши шаҳар бандлика кўмаклашиш марказига хат билан чиқилди.

Қарши шаҳар “Махсумобод” МФЙда яшовчи Холис Қодированинг қилган мурожати Қарши шаҳар бандлика кўмаклашиш маркази томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Х.Қодирова ёзган аризаси ижобий ҳал этилиб, Қарши шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил 10 январ кунидан бошлаб, иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтган “Махсумобод” маҳаласида ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Ишлаган кунлари қайта ҳисоблаб чиқилди. Бу 614,250 минг сўмни ташкил этди ва тўлаб берилди.

Фуқаро Х.Қодировага ушбу ўрганиш натижаларидан норози бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида юқори турувчи органларга мурожат этишлиги тушунтирилди.Ушбу мурожаат қонуний ҳал этилганлиги сабабли эътирози йўқлигини билдирди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш