Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар, Бухоро, Қоровулбозор, Когон, Қоракўл ҳамда Шофиркон туманлари кенгашлари томонидан “Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишнинг самарали усулларини аниқлаш ва оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган кўрик-танловнинг мазкур ҳудудлардаги босқичларида ҳам иштирокчилар чуқур билим ва савияга эга эканликларини намойиш этдилар.
Туманларда ғолибликни қўлга киритган хотин-қизлар Бухоро вилояти босқичидаги беллашувларга тайёргарликни бошлаб юборди.