Касби туманида тиббий-ижтимоий ёрдам ҳолати қониқарли эмас(ми)?

 

Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этиш тизимини такомиллаштириш, бу борада самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланган.

Шунга асосан, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Туманда аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этилиши ҳолатини ўрганиш тўғрисида”ги масала халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги сессия йиғилишида кўриб чиқилди.

Йиғилишда партия гуруҳи туманда аҳолининг алоҳида тоифаларга ажиратиладиган дори-дармон, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий хизматларни имтиёзли тақдим этиш борасида камчиликларга йўл қўйилаётгани таъкидланди. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга етказиб берилган ногиронлик аравачалари маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари томонидан назоратсиз қолдирилмоқда. Бўш турган ногиронлик аравачаларини рўйхатга олиш ва бошқа эҳтиёжманд шахсга олиб бериш ишларини тизимли ташкил этиш керак.

Бугунги кунда туман бўйича 33 нафар ногиронлиги бор шахслар ногиронлик аравачасига муҳтож, 10 нафар шахс қўлтиқ таёқ, 11 нафар фуқаролар ҳасса олишга, 11 нафар эшитиш мосламасига, 39 нафар шахслар протез-ортопедия маҳсулотларига, 843 нафар пенсионер, қариялар ва ногиронлиги бор шахслар ўз саломатлигини яхшилаш ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар олиш учун навбат кутиб турибди. Депутатлар улар билан суҳбат жараёнида тиббий-ижтимоий ёрдам ҳолати, реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва дориларнинг қимматлиги билан боғлиқ муаммолар тўғрисида гапириб ўтишган эди.

Ўтган йилда 29 нафар кекса, якка-ёлғиз пенсионер шахслар учун давлат буджетидан бир ойда 4 297 800 сўмлик, йил мобайнида 47 339 800 сўмлик маблағлар ажратилган ва озиқ-овқат гигиена маҳсулотлари етказиб берилган.

Депутатлар этрозига кўра, ана шундай якка-ёлғиз пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларга 15 турдаги асосий озиқ овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмаслиги натижасида маҳсулотларнинг сифати талабга жавоб бермаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу борада туман молия бўлими томонидан буджет маблағлари хисобидан ажиратилётган маблағларни сарифланишини устидан молиявий назорат ўрнатиш талаб даражасида эмас.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қарори қабул қилинди. Унда туманда аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамлар билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси ва фуқороларнинг ўзини-ўзи бошқариш ўрганлари ўртасида ўзоро хамкорликни тубдан яхшилаш, бу бўйича яхлит тизимли дастурни шакллантириш вазифаси топширилди.

Шунингдек бюджет маблағларини мониторинг таҳлил қилиб, мақсадли сарфланишини қаттиқ назорат қилиш молия бўлими мудирига юклатилди.

 

Жаҳонгир ОЛИМОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходими.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш