Жиззахлик аёллар билан бир кун

 

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани ҳамда Жиззах шаҳрида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Жамият ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси аъзоси М.Ўразалиева, ЎзХДП Марказий Кенгаши Хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Г.Асатова ҳамда партиямизнинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.Холматов, маҳаллий кенгаш депутатлари, партиянинг масъул ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Ш.Рашидов туманида жойлашган ногирон аёллар учун мўлжалланган “Мурувват” интернат уйига борилди. Бу ерда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг яшаши ва даволаниши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди. Муассаса 2022 йилда барча стандартларга мос равишда, замонавий қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда турли вилоятлардан келган 18 ёшдан юқори бўлган 282 нафар ногиронлиги бор хотин-қиз яшамоқда ва даволанмоқда. Хоналари тоза, озода, шинам мебель техникалар билан тўлиқ жиҳозланган даргоҳда 245 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади. Ушбу муассасада даволанаётган хотин-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларни даволаш ва соғломлаштириш учун барча имкониятлар етарли.

Ўтказилган давра суҳбатида партия ўз ғоялари орқали ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш