Депутатлар томонидан зиёратгоҳ ободонлаштирилди

 

Халқимиз саранжом-саришталикни, ободликни доим қадрлаган. Шаҳару қишлоқларимизда янги уйлар, равон йўллар барпо этилаётгани юртдошларимизнинг кайфиятида, уларнинг эзгу мақсадлар сари интилишлари кучайиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда.

Кунлар исий бошлагач, ободонлаштириш ишлари авжига чиқиб, маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғ ва сайлгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнда маҳаллий Кенгаш депутатларимизнинг фаоллик кўрсатиб, ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари эътирофга сазовор.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан тумандаги «Қораполвон» зиёратгоҳида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

— Бугун мазкур зиёрагоҳни ободонлаштиришда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари фаол иштирок этди, ариқлар тозаланди, дарахтлар оқланди, бевосита депутат ҳомийлигида зиёратгоҳ ҳудудига мевали дарахт ва арча ниҳоллари экилди, — дейди туман партия гуруҳи аъзоси Мухторали Жўрабоев. — Мазкур ташаббусни биз партия гуруҳи аъзолари йил давомида ҳам давом эттириш учун Туман ободонлаштириш бошқармаси билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирдик.

 

 

Соҳиба ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон ХДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси,

туман Кенгаши депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш