Олдинда турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашидаги мажлислар залида “Ўзбекистонда мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқнинг амалий ижроси” бўйича Жиззах вилоятидаги депутатлик назорати якунларига бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этган мулоқотни Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Боймурат Юсупов кириш сўзи билан очди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Президент фармон ва қарорлари, партия сайловолди дастури ҳамда йиллик иш режалари, манзилли чора-тадбир ва йўл хариталарига мувофиқ ўз фаолиятини олиб бормоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ қонунлар ва қарорлар қабул қилинишида ХДП муносиб иштирок этиб келмоқда.

Биргина Жиззах вилоятида вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашларидаги 100 дан зиёд депутатларимиз фаолият юритиб, фуқаробай, хонадонбай аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида 95 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. Уларда 378 та муаммоли масалалар кўтарилиб, шундан 304 таси ижобий ҳал этилган, қолган 74 та масала депутатлар томонидан назоратга олинган.

Партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, «Депутат маҳаллада», «Партия электорати муаммолари эътиборимизда», «Меҳр улашайлик» каби амалий лойиҳалар партия томонидан амалга оширилди. Шу жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғип ижтимоий вазиятга тушиб қолган аҳоли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳолидан хабар олиш мақсадида "Уйма-уй" лойиҳаси йўлга қўйилган.

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.И.Холматовнинг таъкидлашича, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган 434 та депутатлик сўровлари юборилиб, шундан 315 таси ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, 79 маротаба жойлардаги ҳудудий раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ва ахборотлари эшитилган.

Давра суҳбатида депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби тингланиши билан бир қаторда олдинда турган вазифалар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, депутатлик гуруҳлари иштирокида туман кенгаши доимий комиссия йиғилишларида ва сессияларга ташкилот раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни кучайтириш, тарғибот гуруҳлари ишини жонлаштириш, депутатликка номзодлар билан индивидуал ишлаш каби масалалар юзасидан келишиб олинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш