Шарофиддин Назаровни табриклаймиз!

 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Назаров Шарофиддин Хакимович табаррук 60 ёшни қаршилади.

Ш.Назаров узоқ йиллар иқтисодиёт тизимида ва давлат бошқаруви идораларида масъулиятли вазифаларида ишлаб, катта тажриба орттирган. Хусусан, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, Иқтисодий тадқиқотлар маркази директори бўлиб, самарали фаолият кўрсатган.

2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Халқ демократик партиясидан депутат этиб сайланган. Ҳозирда парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон ХДПнинг барча аъзолари ва депутатлари номидан Шарофиддин Хакимовични таваллуд айёми билан чин дилдан табриклаймиз. Сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш