“Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДПнинг “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови Хоразм вилоятида ҳам истеъдодлиларни сараламоқда.

Урганч, Янгиариқ ҳамда Ҳазорасп туманлари кенгашлари томонидан ўтказилган танловларда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётгани, сиёсий жараёнларда тобора фаолроқ қатнашишни истаётганлиги яққол кўриниб турди. Беллашувлар жараёнида иштирокчиларнинг партиямиз ғояларини аҳоли ўртасида тарғиб қилишдаги фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Ғолиб ва совриндорлар дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш