Сайёр қабул – аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқот

 

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида маҳаллаларда секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашига ЎзХДПдан сайланган депутат Бахтиёр Холмирзаев туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Илҳомжон Саттаров ва “Тўпқайрағоч” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида ўтган сайёр қабулда қатор мурожаатлар кўриб чиқилди.

Тиббиёт, мактабгача таълим ташкилоти очиш, ички йўлларни асфальтлаш, ишга жойлашиш каби масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, имконият даражасида амалга ошириш вазифаси қўйилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш