Биз Халқ демократик партиясини танлаймиз

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятига қизиқиш, айниқса, ёшлар орасида тобора ортиб боряпти. Куни кеча қорақалпоғистонлик бир гуруҳ ёшлар Нукус шаҳар кенгашида партияга аъзоликка қабул қилинди.

Таъкидландики, сиёсий партия аҳолининг маълум бир қатлами манфаатларини ҳимоя қилувчи куч ҳисобланади.

Хусусан, Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия мезонларига мос келадиган ижтимоий демократик давлат барпо этишни ўзининг олий мақсади деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, турли ташаббусларни илгари суради.

Тадбирда Нукус шаҳар партия кенгаши раиси Ж.Уснатдинов ана шулар ҳақида ёшларга атрофлича тушунча берди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш