Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

 

Тошлоқ туманидаги Варзак МФЙга қарашли 57-Оилавий поликлиникада Ўзбекистон ХДП туман ташкилоти депутатлик гуруҳи ташаббуси билан ҳудуддаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаб, соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ҳамда хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Терапевт, кардиолог, ЛОР, дерматолог, гинеколог, УЗИ, стоматолог, педиатр каби мутахассислар томонидан 70 нафардан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 15 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар тарқатилди. Касаллиги аниқланган 2 нафар шахсга стационар, 10 нафарига амбулатор шароитда даволанишлари учун тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш