Ёшлар имкониятлардан унумли фойдалансин

 

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан Ахборот кутубхона марказида 30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» доирасида «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева томонидан мамлакатимизда ёшларга яратилган шароитлар, берилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, туманда ўтказилган «Ёш сиёсатчи» кўрик-танлови ғолиби Санжарбек Ахатжонов партиянинг ғоялари, мақсадлари ҳақида гапириб, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш