Шароф Рашидов тумани депутат нигоҳида!

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў.Ўразбоев Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани Сарайлик, Жиззахлик, Тоқчилик, Учтепа, Оқтош МФЙлар ва Отчопар массивидаги сайловчилар билан учрашди. Унда ҳудуддаги янги қурилаётган умумтаълим мактаблари, оилавий поликлиникаларнинг реконструкция қилиш жараёни ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммолар, улар томонидан тушаётган таклифлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ билан ҳамкорлигини ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. Аҳолининг маиший, ижтимоий муаммолари, маҳаллаларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати даражалари муҳокама қилинди.

Ўрганишлар давомида туманда 2024 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш билан таъминлаш бўйича 21 399 та янги иш ўринларини яратиш режаси тасдиқлангани, шундан 4 254 та доимий, 11 633 та мавсумий ва 5 512 та вақтинчалик иш ўринларини яратиш белгиланганлиги, туманда 12 267 та янги иш ўринлари яратилиб, 5 ойлик режа 115.1 % бажарилганлиги, иш ўринларини яратиш бўйича ойма-ой ҳисоботлар юритилиб, манзилли рўйхатлар асосида солиқ базаси билан солиштирилаётгани маълум бўлди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш