Устозларни эслаб, фахрийларни эъзозлаб

 

Қашқадарёда журналистика ривожига улкан ҳисса қўшган фидойи инсонлар хотирасига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Байрам тадбири Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда оламдан ўтган устозларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари ҳамда бир гуруҳ фаол журналистлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ҳаётини ёритиш, ислоҳотларни янги босқичларга кўтаришдаги хизматлари ҳақида фикр юритиб, бу борадаги ишлари ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга лойиқ эканлигини, ҳаётини шу соҳага бағишлаб, ўзидан ёрқин из қолдирган марҳум журналистларнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссаларини алоҳида эътироф этишди.

Тадбир сўнгида марҳум журналистларнинг оила аъзолари, фахрийлар ва бир гуруҳ соҳа вакилларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш