Партиядошларимиз умумхалқ ҳашарида фаол қатнашмоқда

 

14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акцияси ўтказиляпти. Ўзбекистон ХДП фаоллари ҳамда масъул ходимлари фаол қатнашмоқда.

Ҳашарлар пайтида маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, идора, ташкилотларни ҳамда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, жамият тафаккурининг янгиланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни улуғлашга хизмат қилади.

Мамлакатимиз Наврўз умумхалқ байрами олдидан ташкил этилган ҳашар янада файзли-тароватли туюлмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ҳашар тадбирларида партиядошларимиз фаол иштирок этяпти.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш