«Тошкент йўлбарси» хонадонига йўқлов тадбири амалга оширилди, партия ёшлари иштирокида ҳашар уюштирилди

Янгиланиш ва яшариш фасли баҳор кириб келиши билан табиат уйғониб, заминимиз яшил либосга бурканади. Шу кунларда табиат уйғониб, баҳор келиши билан она юртимиз – Ўзбекистонимиз заминига Наврўзи олам кириб келмоқда. Ҳар йили умумхалқ байрами олдидан анъанавий хайрия ҳашарлари ўтказиш анъана тусини олган. Ўша қадриятларимиз қадр топадиган дамларга саноқли кунлар қолди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт“ умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади. 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қоннунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ушбу ҳайрия ҳашарида муносиб иштирок этиш мақсадида ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шунингдек ҳайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 14 март куни пойтахтимиз маҳаллаларидаги боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар хонодонларида ўтказилди. Партия “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари эрта тонгдан кексалар ва қарияларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиб, уй ишларига ёрдамлашдилар.

Аслида, бундай кенг миқёсли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари партия фаолларининг ҳам жипслигини синовдан ўтказмоқда. Кун давомида барча партия ташкилотлари белини маҳкам боғлаб эзгу ва ҳайрли ишни амалга оширишга киришди.

Ҳамжиҳатлик, саховат ва меҳр-мурувват каби юксак фазилатлар янада яққол намоён бўладиган ҳашарда кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, уй-жой шароитини яхшилашга кўмаклашилди.

Истиқбол ёшлар қаноти томонидан “Меҳр улашинг” акцияси ташкил этилди. Тадбир доирасида кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кишилар, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди. Акцияси доирасида партия фаоллари ва депутатлар, ёшлардан иборат вакиллари Жаҳон ва Олимпия ўйинларида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган моҳир боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонига йўқлов тадбирини амалга оширишди. У, АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирларда рақиблари устидан оламшумул ғалаба қозонган қаҳрамон эди. Руфат Рисқиевни «Тошкент йўлбарси» деб таърифлашарди. Бугун у кексалик гаштини сурмоқда.

Ўзаро самимий суҳбат давомида жаҳон чемпионинг ҳаёт йўли, ғалабалари ҳақида сўз борди.

Суҳбат асносида 1974 йилнинг 30 августида ватандошимиз Руфат Рисқиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлгани, бу Ўзбекистон бокс тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони эканлиги фахр билан таъкидланди. 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади, дейишди депутатлар.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи, 75 кг вазн тоифасида 1974 йилги Жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреал Олимпиада Ўйинлари Кумуш медали совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби, Куба Очиқ чемпионатининг икки карра чемпиони Руфат Асадович Рисқиев 1949 йилнинг 2 октябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган.

Суҳбат асносида у бокс билан шуғулланишни 14 ёшида бошлагани ҳақида гапирди. Кураш тактикаси, чемпион бўлганида ич-ичидан ўтган ҳаяжон ва ҳиссиётларни ёшлар билан ўртоқлашди. Уларга маслаҳатларини берди. Суҳбат сўнггида чемпионга партиянинг совға-саломлари топширилди.

Партиянинг фаол ёшлари чемпионнинг уйига ҳашар уюштиришди. Ховли атрофида ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Ёшлар ерни гул кўчатлари ўтказишга тайёрлади. Мўжазгина хавлиси обод масканга айланди. Уй ичида супириш,пардовлаш ишлари амалга оширилди. Йўқлов тадбиридан ҳамма мамнун бўлди.Боиси, фаҳрий боксчимиз ҳаёт йўлларини ҳикоя қилиб берди. Бир пиола чой устида қурилгган суҳбат ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, меҳнатсеварлик ҳақида кечди.

Бундай ҳарий акциялар барча партия ташкилотлари томонидан кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш