Зарафшонда ёшларга қандай кўмак берилди?

 

Ўзбекистон ХДП Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Ёшларга - кўмак” лойиҳаси доирасида ўтган ҳафтада бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Дастлаб зарафшонлик ёшларнинг "Оrianna yarns textile” масъулияти чекланган жамиятига бизнес саёҳати уюштирилди. Унда йигит-қизлар корхона фаолияти билан танишишди. МЧЖнинг масъул ходимлари ёшларга мастер-класс ўтиб, бизнесни нимадан бошлаш, бизнес режа тузиш ва бозор иқтисодиётини ўрганиш бўйича ўзларининг тажрибаларини айтиб беришди.

Шундан сўнг, умумтаълим мактабларининг битирувси синф ўқувчилари ўртасида “Қонун ижодкорлиги ёшлар нигоҳида” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган инновацион лойиҳа” тақдимоти, “Китоб билимдони” (савол-жавоб), “Эркин мавзу” шартлари бўйича иштирокчилар ўзаро беллашди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўрин Мохидил Нуруллаева, 2-ўрин Феруза Саидмуродова, 1-ўрин Хамида Эшматовага насиб этди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳудуддаги ёшлар ўртасида югуриш марафони ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек, шаҳар кенгаши депутати А.Насруллаев ташаббуси билан Мурунтау қўрғонининг бўш ва хароба ерлари ободонлаштирилиб, "Мурунтоғ боғи" ташкил этилди. Унда ёшлар ва депутатлар иштирокида дарахт кўчатлари экилди.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш