“Доимо эътиборимиздасиз!”

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш Ўзбекистон Халқ демократик партияси олдида турган эзгу ишлардан биридир.

Шундан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш партия кенгашлари ва депутатлар олдида турган долзарб вазифалардан бирига айланган.

Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Мухтор Илхомов томонидан Учтепа туманидаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолар ўрганилди.

Самимий суҳбатлар чоғида нуроний отахону онахонлар юртимиздаги тинчлик, бахтли ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтиб, мамлакатимизнинг бундан-да юксак тараққий этиши, халқимизнинг бунёдкорлик ишлари янада самарали бўлишини тилаб дуо қилишди. Уларга байрам совғалари топширилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш