Қонунчиликдаги ўзгаришлар тарғиботи

 

Ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши, уларнинг тўғри ва оқилона фойдаланиши керак. Шу сабабдан жойларда Ўзбекистон ХДП фаоллари ва депутатлари аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказиб келмоқда.

Бугун пойтахтимизнинг Учтепа туман кенгаши томонидан ана шундай тадбирнинг навбатдагиси ташкил қилинди. Хусусан, 25-Оилавий поликлиникада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, муҳокама қилиш ва партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантиришга қаратилган мунозара клуби ташкил этилди.

Суҳбат давомида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилганлар ўзлари қизиқтирган саволларга масъул шахслардан жавоблар олишди. Ҳар бир қонун аҳоли манфаатларига ишлаши учун унинг ҳаётийлиги, халқчиллиги муҳим экани таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш