Бир йиллик фаолият сарҳисоби

 

Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан VI пленум ўтказилди. Пленумда партия фаоллари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари, халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши депутатлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Китоб туман партия кенгаши раиси З.Норова пленум кун тартибидаги масалалар билан таништириб, партиянинг 2023 йилдаги фаолияти, партия гуруҳининг амалга оширган ишлари, сессия муҳокамасидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, партия Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия таркиби тузиб олинди.

Йиғилишда ўтган йиллик фаолият сарҳисоб қилинар экан, келгусидаги долзарб вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Олдинда турган муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш, йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ишни янада сифатли ташкил этиш борасида фикр алмашилди.

Пленум ишида 2023 йилда фаолиятини намунали ташкил этган бошланғич партия ташкилотлари раисларига туман партия кенгашининг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди. Бундан ташқари партияга ўз ҳайрихоҳлигини билдирган хотин-қизлар ва ёшлар партияга қабул қилинди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш