Аёл жамият кўзгуси

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Раҳмонбердиева томонидан Ахборот-кутубхона марказида "Аёл ва жамият" мавзусида давра суҳбати ўтказди. Унда партиянинг Сайловолди дастури ҳамда БПТ фаолиятидаги белгилан мақсад вазифалар ижроси ҳақида сўз юритилди.

Марказ директори А.Хожекеева ҳамда марказ ходимлари билан мулоқот давомида партия фаолиятига оид масалаларда фикр алмашилди, йиғилганларнинг саволларига жавоб берилди.

Йиғилиш иштирокчиларига жамият тараққиётида хотин-қизларнинг иштироки ва ўрни, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги масалалар тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.

Шунингдек, "Ўзбекистон -2030" стратегияси мамлакатимизнинг келгуси етти йил давомидаги ривожи асосий йўналишларини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлиб, стратегияда устувор мақсадлар ифода этилганига эътибор қаратилди. 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилганлиги, ушбу стратегиянинг ҳар бир банди мамлакатимиз тараққиётига, халқимиз манфаатларига хизмат қилиши ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш