Мунозара клуби ташкил этилди
"Муҳокама, таҳлил ва таклиф" асосида ўтаётган тадбирларнинг навбатдагисини Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши ташкил этди.
Хусусан, Бухоро шаҳрининг Низомий МФЙда жойлашган 39-сон ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида мавзу юзасидан мунозара клуби ташкил этилди.
Клуб иштирокчиларига партия масъуллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида маълумот берилди. Мазкур лойиҳа юзасидан йиғилганларнинг таклифлари олинди.