Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшларнинг сиёсий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Сайлов штаби аъзолари ва волонтёр ёшлар иштирок этди.
Ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар, шу жумладан, аралаш сайлов тизими ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Шунингдек, тадбирда сайловлар жараёнида 12 қадамни ўзида мужассам этган сайловолди дастури ижроси юзасидан белгилаб олинган мақсадлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.