
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жарқўрғон туман кенгаши раиси Ч.Э.Юсупов томонидан ЎзХДП фаол хотин-қизлари иштирокида тумандаги 24-умумтаълим мактабида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман кенгаши раиси бугунги глобаллашув жараёнида янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ҳар қачонгидан-да муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мулоқотда шунингдек, аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келганлиги, аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.