Ёшларга сайлов жараёнлари тушунтирилмоқда

 

Бугун Қўрғонтепа туман Кенгаши раиси З.Х.Каримова тумандаги "Учқун” МФЙда туманнинг фаол ёшлар етакчилари билан "Ёш сиёсатчилар мактаби"ни ташкил этди.

Тадбирда З.Х.Каримова биринчи марта сайлов жараёнларида иштирок этадиган ёшларга сайлов маданиятини шакллантириш ва сиёсий жараёнларга жалб килиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб борди.

Тарғибот давомида партиянинг сайловлардан сўнг Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари кенгашларидаги депутатлари томонидан кейинги 5 йил ичида амалга оширилган ишлари тўғрисида тушунчалар берди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ташкилотчиларга мурожаат этишди.

Тадбир сўнггида икки нафар ёшлар партия сафига ўтиш истагини билдирди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш