Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутатлари ва Олий Мажлис сенатори томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг сифатли ташкил этилганлиги ҳамда яратилган шароитлар текширилди.
Муассаса раҳбарларига янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, синфхоналар ва мактаб коридорларини белгиланган тартибда жиҳозлаш, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш, болажонларга шароитлар яратиб бериш, кадрлар салоҳияти, ўтказиладиган машғулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.