Ваҳимага ҳеч қандай асос йўқ!

 

Президентимизнинг коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фармони қабул қилинди. Фармонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилиши белгилаб берилди.

Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раислигида коронавирус пандемиясига бағишланган видеосеелектор йиғилишида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга ёки 60 мингтага ошириш, карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилиши, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилиши каби бир қатор ижтимоий масалаларни ечими бу борадаги ишларни самарали ташкил этишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси қабул қилинган Фармонни тўлиғинча қўллаб-қўвватлайди ва унинг ижросини таъминлашда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва партия ташкилотларини, партия фаолларини кучларини тўлиғинча сафарбар қилади. Қабул қилинган Фармон Коронавирус тарқалашининг олдини олиш, шифохоналарни дори, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қўвватлаш, карантин харажатларини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилади деб ишонамиз. 

 

Боймурат ЮСУПОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи

 

 
← Рўйхатга қайтиш