Мақсуда Ворисова Қонунчилик палатаси комиссияси раиси этиб сайланди

 

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси ҳам тузилди.
 
Комиссияга Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди.
 
Мазкур комиссия жамиятда оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенгликни, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги дастурларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила ва хотин-қизлар масалаларига оид халқаро шартномалар бажарилишини таъминлашга кўмаклашади.
 

 

 

Теглар

Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш