ЎзХДП депутатининг “Беминнат хизмат” акцияси

 

Бухоролик тадбиркор, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутати Фаррух Бекмурзаев мамлакатимизда карантин эълон қилингандан кейин Қоравулбозор туман аҳолиси учун беминнат хизмат акциясини эълон қилди.

Фаррух Бекмурзаев тумандаги энг ёш ишбилармонлардан бири. У Қоровулбозор туманида ўз бизнесини йўлга қўйган. Унинг тадбиркорлик субъектларида 400 нафардан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланган. Ҳозирги кунда 22 минг гектар майдонда помидорнинг бир нечта навларини етиштирмоқда. Депутат ташаббуси билан карантин даврида маҳсулотлар арзон нархларда сотувга чиқарилмоқда. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб Қоравулбозор деҳқон бозорига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳар куни 5 тоннадан сотяпмиз, – дейди Фаррух Бекмурзаев. – Маҳсулотларни арзон нархларда сотяпмиз. Яқинда янги акция эълон қилдим. 4 та машина қўйдик. Ҳар бир маҳаллага биттадан. Аҳоли операторларга телефон қилади. Маҳсулотлар бепул ва арзон нархларда етказиб бериляпти. Шунингдек, исириқ ва ниқоб ҳам бепул етказиб бериляпти.

Яна бир эътиборга молик ташаббус. Депутат ташаббуси билан ҳозирги шароитда аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Арзонлаштирилган нархдаги сифатли маҳсулотлар аҳолига манзур бўлмоқда. Ташаббускор депутат озиқ-овқат маҳсулотларини бозордагидан ҳам арзон нархда сотиш баробарида, фуқароларга депутатлар уларга яқиндан кўмакчи эканлигини, озиқ-овқат тақчиллиги бўйича ваҳимага ҳеч қандай ўрин йўқлигини тушунтириб бормоқда.

Депутат ташаббуси билан аҳолидан маълумот тўплаш мақсадида Саll - марказ ташкил этилди. Бу ерда аҳолига қандай маҳсулотлар кераклиги бўйича рўйхат шакллантирилади ва зудлик билан аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилади. Энг муҳими, буларнинг барчасини арзон нархларда, буюртма хизматлари учун ҳақ олинмаган тарзида ташкил этилмоқда. Кўрсатилаётган бундай беминнат хизматдан аҳоли мамнун.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш