Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

 

Наманган шаҳридаги “25-Сардоба” сайлов округи депутати А.Азимов “Маърифат” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг уй-жой олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларини ҳал қилишга киришди.

Ўрганиш давомида ҳақиқаттан ҳам 1-Термизий кўчаси 11-уйда яшовчи Ф.Исахонова ногирон фарзанди билан 4-сотихли, 3 та хўжалик яшайдиган ҳовлида истиқомат қилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, Қўқон кўчаси 15-уйда 4-сотихли ҳовлида 22 нафар кишидан иборат 5 та хўжалик яшаб келмоқда. Депутат ташаббуси билан мурожаатлар ўрганилди ва фуқаролар уй олиши учун рўйхатга олинди.

Шунингдек, депутат ўз сайлов округида коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга, боқувчиси йўқ, ёлғиз яшайдиган фуқароларга ўз ҳисобидан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатяпти.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш