Депутат Шербек Буранов ташаббуси билан иккита қишлоққа трансформатор ўрнатилди

65-Зиёвуддин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Шербек Бурановнинг бевосита кўмагида Пахтачи тумани Чоргуша маҳалласида жойлашган ТП-П-492/100 кВА га қўшимча КТПМ-100/10 кВ трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, ХЛ-0,4 кВ 22-дона СВ-95-3.0 маркали темир бетон устун, СИП-2 (3*35+1*54,6) 0.65 км ҲЛ-0.4 кв кабел линияси тортилди ва ҲЛ-10 кВ янги электр узатиш тармоғи, 3-дона СВ-105-3.5 маркали темир бетон устун ўрнатилди.

Иккинчи трансформатор Ҳайит Элбеги маҳалласида жойлашган ТП-П-35/100 кВА га қўшимча КТПМ-100/10 кВ трансформатор пункти ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Ёши улуғ отахон-онахонлар "Депутатимиз доимо соғ омон бўлсин!" деб раҳмат айтиб, дуолар қилди.


Пахтачи туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш