Биз ҳамжиҳатмиз коронавирусни бирга енгамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ҳамда партиянинг Жиззах шаҳар кенгаши ҳамкорликда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлар иштирокида “Коронавирусни бирга енгамиз!” хайрия акцияси ташкил этди.

Дастлаб Жиззах шаҳридаги Жиззах деҳқон бозорида сотувчи ва харидорларга карантин вақтида амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўғрисида тушунча берилди. Тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотларини асоссиз оширмаслик тўғрисида мурожаат этилди.

Шундан сўнг Жиззах шаҳрининг “Сангзор”, “Заргарлик” маҳаллаларидаги боқувчиси йўқ ёлғиз қариялар, бетоб бўлиб ётиб қолганлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олишди. Муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда вирусдан сақланиш учун ҳимоя воситалари тарқатилди.

Мазкур хайрия тадбирлари ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

 

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш