Биргамиз, бир-биримиз учун масъулиятли бўлайлик!

 

Ўзбекистон ХДПнинг барча турдаги ташкилотлари ҳамда депутатлар ҳамкорлигида юртимизнинг барча гўшаларида мазкур шиор остида акциялар ўтказилмоқда. Унда ташаббус иштирокчилари ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари тарқатмоқда. Шунингдек, одамларни панмемияга қарши курашишга чорламоқда.

Партиянинг Тошкент вилоят кенгаши масъуллари ҳам ушбу акцияда алоҳида ташаббус кўрсатмоқда. Фаоллар уйма-уй юриб шифокор ва тегишли мутахассисларнинг тавсияларига амал қилган ҳолда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилиш, бирдамлик билан чоралар кўриш, уй шароитида карантинга амал қилиш талабини тушунтирмоқда.

Шунингдек, партия гуруҳлари аъзолари дорихоналарда сотилаётгган дори-дормонларнинг нарх-наволари устидан депутатлик назорати олиб бормоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари нархини сунъий равишда ошириб олмаслик чоралари кўрилмоқда.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш