Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

 

Эзгулик йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган акция давомида ЎзХДП Нурота туман Кенгаши депутати А.Ҳайдаров бир қатор хайрли ишларга қўл урди. У ўзи сайланган ҳудуддаги болажонларга бепул эртак китоблар тарқатди.

Шунингдек, туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари коронавирусни олдини олиш бўйича кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Жамшид Жўраев ҳамда “Маҳмуд Самарқандий” корхонаси раҳбари Шуҳрта Маҳмудов ташаббуси билан шаҳардаги “Кимёгар” маҳалласи ҳудудидаги ётоқхоналарда хайр-саховат тадбири ташкил этилди. Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган 100 дан ортиқ хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ётоқдаги беморлар ҳолидан хабар олинди.


Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш